Ўғирлик фош этилди

Aug 14 2018
(0) Comments

2018 йил 11 август куни  Т.Н.ни Қува тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб,  2018 йил 06 август куни яшаш уйига номаълум шахс ғайри қонуний равишда кириб, уйидаги жавондан 950 000 сўм пулларини  ўғрилаб кетганлигини маълум қилган.Олиб борилган тезкор суриштирув ишлар натижасида ушбу жиноятни Қува туманида яшовчи, уй бекаси, Н.З содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган. ИИБ ТБ томонидан Н.Зга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми  билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.