Босқинчилар уй эгаларини қўрқитса ҳам мақсадига эриша олмади

Aug 14 2018
(0) Comments

Шу йил 20 июль куни  Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 3 нафар номаълум шахслар “Маслаҳат” ҚФЙда яшовчи О.Д. исмли аёлнинг уйига бостириб кириб, уни ва қизини қўл ва оёқларини боғлаб, қўрқитиб, пул талаб қилган ва ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ҳеч нарса ололмай воқеа жойидан яширинган эдилар.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бувайда туманида яшовчи Э.С., “Маслаҳат” МФЙда яшовчи Ҳ.Ж. ва Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшовчи Б.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.