2018 йилнинг 13-19 август кунлари содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари

Aug 20 2018
(0) Comments

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра ўтган ҳафтада (13 августдан 19 августгача) республикамиз автомобиль йўлларида жами 173 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Ушбу ҳодисаларда 46 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 166 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 82132 та қоидабузарликлар аниқланиб, бу қоидабузарликларнинг 39623 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади. Жумладан, 1487 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 11125 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузганлиги, 1040 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмасдан чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузганлиги, 12007 нафар ҳайдовчи одам ташиш қоидасини бузганлиги, 266 нафар ҳайдовчи темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидасини бузганлиги учун тўхтатилиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шунингдек, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 790 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 13701 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилди.

Фарғона вилояти ИИБ  Матбуот гуруҳи