Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга келди

Sep 03 2018
(0) Comments

Президент Шавкат Мирзиёев 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрига ташриф буюрди.

2b277e3c-1e49-8418-3205-de300df9e7a0.jpg

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.​
Иссиқкўл аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Бўронов ва бошқа расмий кишилар кутиб олди.
8b1fb793-7212-fa5a-452f-8ec35dcd8d27.jpg
Шавкат Мирзиёев бу ерда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этади.