Вилоят Ички ишлар бошқармасига янги қабул қилинган ҳодимлар қасамёд қабул қилдилар.

Sep 04 2018
(0) Comments

Тадбирда, вилоят ИИБ раҳбаряти,   ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Очилиш маросимида сўз олган бошқарма бошлиғи полковник Раҳматжон Маматов ходимларнинг келгусидаги хизмат фаолиятига зафарлар тилади.Хизмат жараёнида халол, фидоий, садоқатли бўлишга чорлади. Шундан сўнг,  янги ходимларнинг ватанига, ўз касбига, содиқлик қасамёди тантанали янгради.

Шаффофлик, ҳалоллик ва  очиқлик принцплари асосида ўтган танловлар энг муносиб, жисмонан ва интеллектуал жиҳатдан етук йигитларни  ички ишлар органлари сафига жамлади.

Маросимда ота-оналар томонидан мана шундай имконият ва эътибор учун Президентимизга, Ички ишлар бошқармаси рахбариятига чуқур миннатдорчилик билдирилди.

Дарҳақиқат, айни амалий ишлар хукуматимиз томонидан соҳани ривожлантириш, замон талабларига жавоб берадиган ҳар тамонлама профессионал тизимни яратиш йўлидаги ислохотлар  натижаси.

Шу куни, бир гуруҳ ходимларга навбатдаги майор махсус унвони ҳам берилди.

Йигит киши ҳамиша ўз ҳалқи, яқинлари тинчлиги учун масъул. Ундаги мардлик, қатъиятлилик каби эзгу фазилатлар ота-боболардан мерос.

Тадбирга йиғилган ҳар бир иштирокчи қалбидан мана шу азиз юртни асраб авайлаш, унинг тинчлиги ва осойишталиги учун масъулият билан ёндашиш, билдирилган юксак ишончни оқлаб яшаш каби мақсадлар ўтгани шубҳасиз.

 

Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизмати.