Дамасни сим билан очиб салондаги пулларни ўғирлаб кетишган

Sep 06 2018
(0) Comments

Фурқат тумани Полвонтош қишлоғида яшовчи, тадбиркор  Й.Д ўғли ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил 26 август куни Қўқон шахар, Эломон кўчасида жойлашган автомашина тураргохида ўзига тегишли “Damas” русумли 40 Н 134 QA д.б. автомашинасини номаълум шахслар ойнасини сим билан очиб салонида қора рангли сумкада бўлган жами 6 810 000 сўм пулларини ўғрилаб кетишганлигини маьлум қилган. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлар натижасида ушбу жиноятни Қўқон шахарда С. С ва Қўқон шахарда яшовчи, Т.Млар содир этишганлиги аниқланиб далилий ашё билан ушланишган. ИИБ томонидан С.С ва Т.Мларга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг  169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати