60 миллион сўмни ўғирлаган шахс ушланди

Sep 07 2018
(0) Comments

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида шу йил 13 август куни номаълум шахс “Accurate System” МЧЖ биносига дераза орқали кириб, Панғозлик кўчасида яшовчи М.А.нинг хизмат хонасидан 60 млн. сўм пулини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи, юқоридаги МЧЖ ёлланма ишчиси Б.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати