Талончи қўлга олинди

Oct 03 2018
(0) Comments

Фарғона вилоятининг Қува туманида 2018 йил 1 октябрь куни номаълум шахс “Мунис-Мукаррам” фермер хўжалиги дала майдонида Юқори Ҳасан маҳалласида яшовчи Д.Ж. нинг қўлидан ичида “Нокия” мобиль телефони бўлган сумкасини тортиб олиб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қува туманида яшовчи Н.Ҳ. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати