Телефон қилиб олай деб, телефон аппаратини олиб кетиб юборган

Oct 04 2018
(0) Comments

Бувайда тумани Қўрғонча МФЙда яшовчи, С.Н  ариза   билан мурожаат қилиб, 2018 йил 30 сентябрь куни, Қўштепа тумани Қумтепа  МФЙ    худудида  жойлашган   Қумтепа дехқон бозорида гуруч сотаётган вақтида, номаълум   шахс   олдига келиб, ўзини И деб таништириб, уни ишончига кириб, нархи  40 000  сўмлик 5 кг гуруч    махсулотларини  олиб    хамда  телефон  қилиб  олай  деб,   қўлидаги   нархи   600 000   сўмлик уяли телефонини олиб воқеа жойидан кетиб юборганлигини маълум қилган. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлар   давомида   ушбу   жиноятни   Марғилон   шахар   Янги хаёт   МФЙда   яшовчи,  Р.И содир этганлиги аниқланиб   далилий   ашё   билан  ушланган.  ИИБ  томонидан  Р.Ига нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 168-моддаси
1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

                                               Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати