Танишлари орқали дўконни расмийлаштириб бермоқчи бўлган фирибгар жавобгарликка тортилди

Oct 05 2018
(0) Comments

Қўқон шахар   ИИБга 2018 йил 03 октябрь куни, Қўқон шахарда яшовчи,   Х.О   ариза билан   мурожаат қилиб, Қўқон шахарда яшовчи, Р.Д, уни ишончига кириб, ўзини ДХХ ходими деб таништириб, Қўқон шахарда жойлашган дўконни шахар хокимиятидаги танишлари орқали қарор   чиқартириб, номига расмийлаштириб бераман деб,  эвазига  5 000 000 сўм сўраётганлигини   маълум   қилиб, унга нисбатан қонуний   чора   кўришликни    сўраган.   Мазкур ариза юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ходимлари ва Қўқон   шахар   ИИБ   ходимлари   билан   хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Р.Д Қўқон шахарда жойлашган   “Беназир”   кафеси     олдида Х.Одан   2 000 000 сўм   пулларини   олаётган    вақтида     холислар    иштирокида      ушланиб,     Р.Ддан    берилган 2 000 000   сўм   пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.ИИБтомонидан  Р.Дга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда