Қиморхона ташкил этиш хам жиноят

Oct 06 2018
(0) Comments

Марғилон  шахрида  2018 йил  01 октябрь куни, шахар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида,
Ўрда-Таги м.ф.й.да яшовчи, Ў.И яшаш хонадонида қиморхона ташкил этиб, Қўштепа туманида яшовчи 4 нафар шахсларнинг қимор ўйнашларига шароит яратиб берганлиги аниқланиб, 850 000 сўм пуллар ва 36 дона карталар далилий ашё тариқасида олинган. ИИБ томонидан Ў.Ига нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда

                                 Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати