“Тико”ни ҳайдаб қочган номаълум шахс аниқланиб, қўлга олинди

Oct 11 2018
(0) Comments

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида шу йил 9 октябрь куни номаълум шахс “Эъзоза гул фарм” хусусий дорихонаси олдида М.Н. томонидан қаровсиз қолдирилган “Тико” автомашинасини  ҳайдаб олиб қочган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учкўприк туманида яшовчи Р.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

                                                    Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати