“Саховат” ошхонасидаги жанжал

Oct 12 2018
(0) Comments

Қўқон шахар ИИБга 2018 йил 10 октябрь куни, Қўқон  шахар Бўстонобод кўчасида яшовчи, Ш.Х таниши Қўқон  шахар А.Навоий мавзесида яшовчи,  И.С билан Қўқон  шахар Навбахор кўчасида жойлашган “Қўқон савдо комплекси”даги “Саховат” ошхонаси олдида ўзаро гап талашиб жанжаллашиш оқибатида, Х.Шамсиддинов ошхона пичоғи билан С.Исроиловни қорин сохасига бир маротаба санчиб тан жарохати етказган.Натижада И.С тан жарохати олиб даволаниш учун шифохонага ётқизилган. ИИБ  томонидан Ш.Хга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

                                                        Фарғона вилояти Матбуот хизмати