Компьютер ўғрилари

Oct 12 2018
(0) Comments

Олтиариқ тумани ИИБга 2018 йил 10 октябрь куни, Олтиариқ тумани Тинчлик ш.ф.й.  да яшовчи, Фарғона Политехника институти 4-босқич талабаси, А.С ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил 14 сентябрь кунидан 15 сентябрь кунига ўтар кечаси ўзи рахбарлик қилаётган Тинчлик ш.ф.й.да жойлашган «Миллениум» репетиторлик ўқув марказига номаълум шахслар эшик қулфини бузиш йўли билан киришиб, 1 000 000 сўмлик компьютер жамланмасини  ўғрилаб кетишганлигини маълум  қилган.

     Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Олтиариқ туманида яшовчи, Х.К, Р.Длар содир этишганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланишган.ИИБ томонидан Х.К ва Р.Дларга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 169-моддаси қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда

                                            Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати